Гуру Песен Популярное
А Б В Г Д Е Ж З И К Л М Н О П Р С Т У Ф Х Ц Ч Ш Э Ю Я
# A B C D E F G H I J K L M N O P Q R S T U V W X Y Z

Неизвестен - Bir Kam Dun'yo ((((((((( UZBEK ))))))) | Текст песни

Pesni.guru - сайт для Гуру


Гоҳида ғам, гоҳ қувонч,
аллақандай ташвишлар,
гоҳи гумон, гоҳ ишонч
қалб қафасин тўлдирар.
Ўзимизга ишониб,
гоҳи бирга бўламиз,
мусибат етган чоғда
заиф титраб қоламиз.
Бу ҳаёт денгизида
биз мисоли томчилар,
ҳар томчи амалидан
дунё тўри тўқилар.
Бир кам дунё...
Шод-хуррамлик, ғам-қайғу
унда бирга турар.
Бир кам дунё!
Бир кам дунё!..
Яхшилик ва ёмонлик
мудом баҳсин сурар.
Бир кам дунё,
синовингдан ўтишга
ҳар ким мадад, нажот тилар.
Муҳаббат - ширин оғу.
Ишқ қўлига айланиб,
бевафонинг аҳдига
гоҳ қоламиз алданиб.
Машаққатли бу ҳаёт
аслида бир муаллим.
Хом сут эмган бандалар,
ундан олмаймиз таълим.
Бахт бойликка чўмганда
йўқотамиз ҳаловат,
дунё бир камлигига
ҳеч қилолмаймиз тоқат.
Бир кам дунё!...
Шод-хуррамлик, ғам-қайғу
унда бирга турар.
Бир кам дунё!..
Синовингдан ўтишга
ҳар ким мадад, нажот тилар...”


Статистика страницы на pesni.guru ▼
Просмотров сегодня: 1
Видео
Нет видео
-